«Плум» оёқ учун тагликлари ичак касалликлари юзага келиши хавфини камайтиради

Подставки для ног «Плум» уменьшат риск возникновения кишечных заболеваний
Октябрь 10, 2019
Глюкометр One Touch Select Simple — ничего лишнего!
Октябрь 21, 2019

Ҳозирги замонда одамлар учун гўзалликка ва соғломликка интилиш уларнинг ҳаракатлари ва танловларини белгилаб берувчи ёзилмаган қоидалар ҳисобланади. Аммо, шундай ҳолатлар бўладики, гўзаллик томонга қилинган танлов соғлиққа зиён етказиши мумкин. Одатда жамиятда кўпчилик томонидан бажариладиган ҳаракатлар нормага ва одатга айланади. Бундай одатларнинг ҳам фойдали, ҳам зарарли турлари мавжуд. Зарарли одатларга мисол қилиб ҳожатхонада узоқ вақт ўтиришни келтириш мумкин.
Сэр Джон Хэрингтон 16 аср охирида инглиз қироличаси Елизавета учун ҳозирги унитаз прототипини яратгандан буён дефекация жараёни ҳақидаги тасаввур ўзгарди. Ҳашамат жиҳозидан унитаз ҳожатхонанинг зарур предметига айланди. Шу билан бирга, инсониятнинг катта қисмида ҳожатхонага бориш одати ўзгарди, яъни ичакни бўшатиш ўтирган ҳолатда юз бера бошлади.

Ўз навбатида, бу очиқ айтилмайдиган ва шифокорга фақат иложсизликдан мурожаат қилинадиган турли ичак касалликлари хавфини келтириб чиқарди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти статистикасига кўра, чўккалаб ўтириб ичини бўшатувчи 1,2 млрд инсонлар бундай муаммолар билан оғримайди. Шу боисдан ишонч билан айтиш мумкинки, ғор одамлари даврида қўлланилган “туп тагида” усули дефекация учун энг мақбул ҳисобланади.


Ичакка юқори босим, ошқозон деворларининг тез-тез зўриқиши ва кучаниши геморроидал тугунлар, чурралар, варикоз ривожланишига, инсульт хавфига ва ҳаттоки дефекация жараёнида ҳушдан кетишга олиб келади. Унитазда қулай ўтиришнинг ҳақини тўлаш шундай кечади.
Замонавий унитазларда нима нотўғри? Барчаси инсон физиологияси ва дефекация жараёни билан боғлиқ. Тос суягида ўзига хос пуборектал мушак мавжуд бўлиб, инсон вертикал ҳолатда бўлса, у тўғри ичакни сиқади. Шунинг учун аксарият ҳолатларда тик туриб ични бўшатишнинг иложи бўлмайди. Агар ўриндиққа ўтирган ҳолатда ўтирганда мушаклар ярмига бўшашади. Чўккалаб ўтиришда эса пуборектал мушак тўлиқ бўшашади ва тўғри ичак тўғриланади. Бу сув сепадиган шлангнинг букилиши ва тўғриланганидан сўнг сувнинг катта оқим билан чиқишига ўхшайди.

Чўккалаб ўтириш – бу узоқ йиллар давомида шаклланган, дефекация жараёнидаги тананинг табиий ҳолати ҳисобланади. Айнан штанга кўтаришга тайёрланаётган оғир атлетикачи ёки чанғичи навбатдаги бурилиш олдидан турадиган ҳолатда ич бўшатиш энг тўғри ҳолат ҳисобланади. Аммо унитазда чўккалаб ўтириб бўлмайди, бироқ жамоат ҳожатхоналарида баъзи пайтда одам шундай ўтиришга мажбур. Ўз навбатида, ерга ўрнатиладиган унитазлар – полда тешик шаклидаги “Генуя” ҳам мавжуд бўлиб, уларда чўккалаб ўтиришга имкони бор.
Бу борада сиз савол беришингиз мумкин: “Энди чиройли унитазлардан воз кечиб, полда тешик ҳосил қилиб, ўша ерга ични бўшатиш керакми?” Албатта йўқ. Оёқ остига қўйиш учун махсус “Плум” тагликлари билан пуборектал мушакнинг ҳолатини ўзгартириб, тўғри ичакнинг чиқариш каналини тўғрилаб, унитазда одатий усулда ўтириш мумкин.


Табиий усулда ўтириш учун оёқ остига “Плум” таглигини қўйиш, тананинг юқори қисмини сал олдинга эгиш лозим бўлиб, бунда шланг каби ич бўшаши енгил кечади. Энди катта хавф юзага келмасдан газета ўқиш, телефонда севимли ўйинни ўйнаш ёки атрофдаги предметларни кузатиш мумкин.
“Плум” оёқ ости тагликлари – полипропилендан тайёрланган миллий маҳсулот ҳисобланади. Ушбу таглик ҳар қандай унитазга тўғри келади, юқори чидамлиликка эга, нархи ҳам ҳамёнбоп.
“Плум” оёқ ости тагликларидан фойдаланган истеъмолчи содир бўлган фарқни дарҳол сезади:
ҳожатхонада бўлиш муддати қисқаради;
бир тактли дефекация имкони пайдо бўлади;
ошқозон деворлари зўриқиши ва кучанишига зарурат йўқолади;
ичакнинг нотўлиқ бўшаши ҳисси йўқолади;
ёқимсиз ичак касалликлари юзага келиши хавфи камаяди.

Ундан ташқари, бу ёш болалар тувак ўрнига унитазга ўтишни истамаганида уларнинг ота-оналари ва ёш болалар учун ажойиб ечим бўлади.

Полипропиленли “Плум” оёқ тагликлари унитазда ўтиришда табиий ҳолатни сақлашга ва ичакни осон бўшатишга ёрдам беради.

Телефон рақами: 78-129-03-00
Telegram-bot: t.me/tabletka_uzbot

Комментарии закрыты.